Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Сайлов кодекси ишлаб чиқилади
Давлат дастурига асосан 2018 йил 1 июлга қадар Сайлов кодекси ишлаб чиқилади.
Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот каналида (@huquqiyaxborot) маълумот берилишича, кодексда бугунга қадар тарқоқ ҳолда амал қилган сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини халқаро норма ва стандартлар талабларидан келиб чиқиб унификация қилиш, сайлов жараёнига нисбатан ягона шаффоф ва самарали ёндашувлар назарда тутилади.
Шунингдек, Дастурга асосан сайловчиларининг Ягона электрон рўйхати ахборот тизимини такомиллаштирилади.
Сайловчиларнинг турар (яшаш) манзиллари ягона базасини яратилиб, уни эксплуатация қилиш бўйича махсус ваколатли орган белгиланади.
Мамлакат сиёсий саҳнасида соғлом рақобатни таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари учун белгиланган квотани бекор қилиш назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
07:36 / 01.03.2022
Сайлов кодексига қўшимчалар киритилади
18:39 / 22.10.2021
Эртадан сайлов ташвиқоти тўхтатилади
21:51 / 31.05.2021
Президент Сайлов кодексига ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади
14:53 / 04.05.2021