Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди
27-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Шимолий Қозоғистон орқали Ғарбий Сибирда ҳосил бўлган совуқ ҳаво оқими кириб келади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маркази хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон бўйлаб совуқ ҳаво ҳарорати меъёрдан 7-12 даражагача паст бўлиб, об-ҳавонинг аномал совуқ бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан бўрон огоҳлантируви эълон қилинган.
28-29 январь кунлари кечаси ҳаво ҳарорати 11-14, кундузи 2-5 даража совуқ, шимолий ҳудудларда 17-20 даражагача, кундузи 7-10 даража совуқ бўлади.
Кутилаётган совуқлар автотранспорт, алоқа, энергетика ва коммунал хизматлар ишини қийинлаштириши мумкин, дейилади "Ўзгидромет" маркази тақдим этган хабарда.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
14:05 / 13.06.2026