Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда Майон вулқони отилди
Филиппинда Майон вулқони отилди, чиқариб ташланган кул баландлиги 5 километрга етган. 61 мингдан ортиқ инсон вулқон атрофидаги ҳудудларни тарк этди, деб хабар қилмоқда Reuters.
Минтақада хавфнинг тўртинчи даражаси жорий этилди. 23 январдан бери кратердан бешинчи марта лава фавворалари отилди, вулқон атрофидаги 3-5 километрлик ҳудудга кул аралаш бирикма тарқалиб кетган.
Маҳаллий маъмурият вулқон атрофидаги хавфли ҳудудни 9 километрга қадар оширди. 17 та шаҳарда мактаблар ёпилди. Бундан ташқари, 56 та авиарейс бекор қилинган.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026