Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ёзда Марказий Осиё ёшлари форуми ўтказилади
Ўзбекистон ёшлари хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлишини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида 2018 йилнинг 10 июнида Марказий Осиё ёшлари форуми ўтказилади.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгилаб қўйилган.
Минтақавий форумни ўтказиш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъул этиб белгиланган.
Форумни ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинади ва мазкур фармойиш билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади. Дастурда:
- Марказий Осиё форумини ўтказиш бўйича ташкилий тадбирлар;
- ёшларнинг хорижий тенгдошлари билан бўладиган мулоқотда эътибор қаратиладиган асосий масалалар;
- форум доирасида ўтказиладиган ҳар бир тадбирнинг режаси, молиялаштириш манбалари назарда тутилади.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
17:37 / 13.06.2026
16−18 июн кунлари Тошкент шаҳрига юк машиналари киритилмайди
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026