Жаҳон | 09:34 / 25.01.2018
10791
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги йўлда 300 та ўлик акула топилди

Мексиканинг Мичоакан штатидаги шоссе (асфальт, бетон кабилар ётқизилган катта йўл)да маҳаллий фуқаролар 300 та ўлик акулани топишди. Бу ҳақда Fox News хабар тарқатди.

Таъкидланишича, акулаларнинг сузгичлари (сув ҳайвонларининг сузиш органи) кесиб олинган бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, ноқонуний равишда юк олиб кетаётган машинага ҳужум қилишган. Жиноятчилар автомобилни олиб қочишган, акулаларни эса йўлнинг ўзига ташлаб кетишган.

Хабар қилинишича, Мексикада акулаларга фақат сузгичлари учун ов қилинади, улар ошпазлик ва ноанъанавий тиббиётда қўлланилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид