07:50 / 25.01.2018
30009

«Реал» сенсацион равишда мағлуб бўлиб, Испания Кубогини тарк этди

24 январь оқшомида Мадридда «Реал» ва «Леганес» жамоалари ўртасида Испания Кубогининг чорак финали доирасида жавоб учрашуви ўтказилди. Бир ҳафта муқаддам сафарда минимал ҳисобда (1:0) ғалаба қозониб келган Зидан шогирдлари «Сантьяго Бернабеу»да 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

Ўйиннинг 31-дақиқасида Хавьер Эрасо узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Карим Бензема ҳисобни тенглаштирди, аммо кўп ўтмай, 55-дақиқада Габриэл жамоасининг иккинчи голини урди ва бу гол «Леганес»га ғалаба келтириб, жамоага ярим финал эшикларини очиб берди. 

Шу тариқа, «Реал» қаторасига тўртинчи йил Қирол Кубоги ярим финалига чиқа олмади.

Испания Кубоги
1/4 финал
Иккинчи учрашувлар

Реал Мадрид – Леганес 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 31 Эрасо, 1:1 – 47 Бензема, 1:2 – 55 Пирес.
Реал Мадрид – Касилья, Начо, Тео, Хакими (Карвахаль, 68), Рамос, Иско (Майораль, 77), Льоренте (Модрич, 69), Васкес, Ковачич, Асенсио, Бензема.
Леганес – Шампань, Бустинса, Рико, Тито, Сиовас (Мантовани, 58), Брашанац, Пирес, Эрасо, Эль-Жар (Наранхо, 80), Амрабат (Рауль Гарсия, 70), Бовю.
Огоҳлантиришлар: Тито (27), Шампань (75), Рамос (80).
Биринчи учрашув: 1:0

Top