Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея ҳукумати бутун корейс миллатига мурожаат билан чиқди
Шимолий Корея ҳукумати бутун корейс миллатига Пхеньян ва Сеул ўртасида ҳарбий кескинликни юмшатиш чақириғи билан мурожаат қилди.
Мурожаатда айтилишича, корейс миллатини бирлаштириш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Таъкидланишича, Шимолий Корея ва Жанубий Корея мамлакатни бирлаштириш масаласида мустақил ҳолда қарор қабул қилиши керак, учинчи томонларнинг бу масалага аралашишига йўл қўйиб бўлмайди.
Шимолий кореяликлар, шунингдек, Пхеньяннинг ракета ва ядровий дастурлари сабабли Шимолий Корея номига танқидни камайтиришни таклиф қилишган. Пхеньянда таъкидланишича, бу дастурлар Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига халақит қилмайди.
Пхеньян корейс миллатини ядровий урушни келтириб чиқаришга уринаётган АҚШга қарши туришга чорлаган.
Мурожаатда Шимол ва Жануб ўртасида гуманитар соҳа ва сиёсий йўналишлар бўйича алоқаларни фаоллаштириш таклиф қилинган. Жумладан, сиёсий партиялар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланган. Умуман олганда, Шимолий Корея ҳукуматининг фикрича, 2018 йил томонлар позицияларининг яқинлашиши масаласида “кескин бурилиш йили” бўлади.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026