Жаҳон | 19:00 / 25.01.2018
11410
1 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШни яна айблади

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли АҚШни Суриядаги қуролланган курдлар тузилмалари масаласи бўйича берилган барча ваъдаларни бузишда айблади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсондан Сурия шимолида 30 километрлик хавфсизлик зонасини яратиш бўйича таклиф келди. Мени у нимани назарда тутгани билан қизиқдим. Биз ҳам хавфсизлик ҳудуди ҳақида гапирмоқдамиз, бироқ уни АҚШ билан турлича кўришимиз, бу ҳудуддан бошқа зона барпо этилишини кутишимиз мумкин. Лекин улар ҳаттоки буни самимий гапираётган бўлса ҳам – барибир ишонч керак. Мен ҳозирда АҚШга нисбатан ишончимиз йўқлигини тушунтирдим: улар бизга YPG мавзуси бўйича айтган битта сўзнинг ҳам устидан чиқишмади», - дея айтиб ўтди Чавушўғли.

Унинг сўзларига кўра, бу таклифни муҳокама этиш учун Туркия ва АҚШга ишонч даражасини ошириш лозим.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид