Жамият | 16:00 / 26.01.2018
7056
1 дақиқада ўқилади

Сергели туманидаги дўкондан 13,2 млн сўмлик мулкни ўмариб кетишди

2018 йил 11 январдан 12 январга ўтар кечаси номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Сергели тумани ҳудудида жойлашган дўконга унинг эшигини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган. Шундан сўнг, мазкур дўкон ичидаги фуқаро С.Э.га тегишли бўлган жами 13.200.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар органи ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган 1988 йилда туғилган С.Ф. содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид