17:56 / 26.01.2018
31300

Ўзбекистон ҳукумати пахта-тўқимачилик соҳаси бўйича янги қарор қабул қилди

Фото: KUN.UZ

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилган.

Қарорга асосан ҳудудларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ташкил этилмоқда.

Ушбу ишлаб чиқариш - тўқимачилик саноати корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри контрактация шартномасини тузиш асосида ташкил этилади.

Қарор билан қуйидагилар белгиланмоқда:

лизинг асосида техника харид қилиш, минерал ўғитлар, ёқилғи ва кимёвий ҳимоя воситалари етказиб бериш бўйича фермер хўжаликларига назарда тутилган шартлар пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига ҳам татбиқ этилади;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш доирасида ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқилган пахта толаси ихтиёрий асосда сертификатланади;

ишлаб чиқарилган пахта толасининг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларидан ошадиган ҳажмлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар ёки биржа орқали бошқа маҳаллий истеъмолчиларга сотилади;

пахтадан олинган чигит, кейинчалик маҳсулотни қайтариш асосида ёғ-мой корхоналарига, ёғ-мой маҳсулотини кейинчалик биржа савдоси орқали реализация қилиш шарти билан, қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) эса тўғридан тўғри шартномалар бўйича биринчи навбатда фермер хўжаликларига, сотилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.

 

Top