Жаҳон | 09:10 / 26.01.2018
15678
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда фожиа, 31 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореянинг Мильян шаҳрида жойлашган шифохонадаги ёнғин натижасида 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, ёнғин шифохонанинг биринчи қаватидаги тез ёрдам бўлимида бошланган.

Шунингдек, 40 инсон жабрлангани ҳақида хабарлар тарқалган. Ёнғин вақтида шифохонада тахминан 100 киши бўлган.

Фото: Yonhap News
Фото: Yonhap News

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид