Жаҳон | 09:26 / 26.01.2018
7538
1 дақиқада ўқилади

Жорж Сорос Facebook ва Google’га «ташланди»

Фото: Getty Images

Америкалик миллиардер Жорж Сороснинг фикрича, Facebook ва Google компанияси жамият учун хавф туғдиради. Унинг таъкидлашича, улар «қарамликни» келтириб чиқаради.

«Улар ўз хизматларига қарамликни атайин жойлаштиришмоқда. Бу, айниқса, ўсмирлар учун жуда хавфли бўлиши мумкин. Интернет-платформалар ва қарамликни келтириб чиқарувчи ўйинлар ўртасида ўхшашлик бор. Казинолар ўйинчилардан барча пулларни, ҳаттоки, уларда бўлмаганларни ҳам шилиб олиш усулларини ишлаб чиқишган», - дея Сороснинг сўзларини келтиради Business Insider.

Шунингдек, унинг қайд этишича, Facebook ва Google «инсонлар эркинлигига монополия» яратмоқда.

«Ижтимоий тармоқлар кишиларни автономликдан воз кечишга мажбур қилмоқда, одамлар эътиборини тортувчи куч эса бир неча компания қўлига жамланмоқда», - дея аниқлик киритди у.

 

Мавзуга оид