Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Валенсия шаҳарлари биродарлашади
Валенcия мухтор провинцияси Испаниянинг энг кўҳна минтақаларидан бири ҳисобланади. Сайёҳлик жабҳаси Валенcия иқтисодиётида энг муҳим ўринни эгаллайди. Бу соҳа минтақа иқтисодиёти тизимининг салкам 15 фоизини ташкил қилади. Мухтор провинциянинг 15 фоиздан зиёд меҳнатга лаёқатли аҳолиси ушбу жабҳада фаолият кўрсатади. Кейинги йиллар давомида сайёҳлик мазкур минтақа иқтисодий ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучига айланди.
«Жаҳон» АА хабарига кўра, Самарқанд шаҳри ҳокими Фурқат Раҳимов Испанияга сафари чоғида сайёҳлик соҳасини ҳамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш юзасидан Валенсия орттирган тажрибани ўрганиш мақсадида мазкур провинцияда бўлди.
Минтақага сафар доирасида Валенcия автоном ҳамжамияти ҳукуматининг раиси Хайме Пуиж, унинг сайёҳлик бўйича ўринбосари Франтсиск Коломер, Испания Конгресси депутати, ЮНЕСКОнинг «Ипак йўли» дастури мувофиқлаштирувчиси Хосе-Мариа Чикиё, ушбу минтақанинг Сайёҳлик агентликлари федерацияси президенти Салвадор Аморос ҳамда сайёҳлик фирмалари, гастрономия бизнеси ва тўқимачиликка ихтисослашган компанияларнинг вакиллари билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказилди.
Музокаралар якунлари ўлароқ, 2018 йилнинг биринчи ярмида Валенсия ва Самарқанд ўртасида биродарлашган шаҳарлар алоқаларини ўрнатиш бўйича Баённома имзолаш юзасидан дастлабки келишувга эришилгани баробарида «Валенсияда Самарқанд кунлари» деб номланган йирик маданий-сайёҳлик тадбирини ўтказишга ҳам келишиб олинди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026