Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 134-давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатди
Фото: KUN.UZ
2018 йилнинг 26 январь куни Нью-Йорк шаҳрида (АҚШ) Ўзбекистон Республикаси ва Непал Федератив Демократик Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Икки мамлакат ҳукумати номидан ҳужжатни Ўзбекистон ва Непалнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили имзолади.
Ҳужжатда таъкидланишича, «Ўзбекистон Республикаси ва Непал, икки давлат ўртасида ўзаро тушуниш, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш ниятида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми принциплари ва мақсадлари ҳамда халқаро ҳуқуққа риоя этган ҳолда, 1961 йил 18 апрелдаги дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенцияси ва 1963 йил 24 апрелдаги консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси бандларига мувофиқ дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилди».
Непал Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 134-давлатга айланди.
Мавзуга оид
16:26 / 04.11.2025
Непалда қор кўчкиси оқибатида 7 нафар алпинист ҳалок бўлди
12:12 / 06.10.2025
Непал ва Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик ўнлаб кишилар ҳаётига зомин бўлди
21:44 / 05.10.2025
Бўрон туфайли Эверестнинг шарқий ёнбағрида мингга яқин одам қолиб кетди
09:53 / 15.09.2025