Жамият | 14:51 / 27.01.2018
24391
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда фермер фуқарони дўппослади

Жиззах вилоятида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
  
Қайд этилишича, 9 январь соат 18:00ларда Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғини Қорасув кўчаси 15/2-уйда яшовчи, “Бердибой-Бўрибой” фермер хўжалиги раиси, 1976 йилда туғилган М.О. фермер хўжалиги дала майдонида, ўзаро жанжал оқибатида, 1974 йилда туғилган Б.Р. танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
 
Натижада Б.Р. касалхонага ётқизилган. М.О. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид