Жамият | 16:10 / 28.01.2018
7771
1 дақиқада ўқилади

IKEA асосчиси Ингвар Кампрад вафот этди

Швециянинг мебеллар ишлаб чиқарувчи IKEA копорацияси асосчиси Ингвар Кампрад 27 январь куни Смоланд шаҳридаги уйида ўз яқинлари даврасида вафот этди. Бу ҳақда компания пресс-релизида маълум қилинган.

Кампрад IKEA компаниясига 17 ёшида асос солган — унинг аббревиатураси Ingvar Kamprad Elmtaryd Agunnaryd сўзларидан олинган, номда унинг тўлиқ исми ва у яшаган ферма номи келтирилган.

1988 йилдан буён Кампрад компания бошқарувида иштирок этмайди, аммо у катта маслаҳатчи мақомида эди. У 1973 йилдан Швейцарияда яшай бошлаган, 2014 йилда яна Швецияга қайтганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид