The Hustle журналисти Трунг Фан IKEA компанияси савдо ҳажми юқори бўлишининг сабаблари ҳақида фикр юритди.
Мебелни йиғилмаган ҳолда сотади
Бундан кўзланган мақсад – уни мижозларнинг ўзи йиғиши. Ҳарвард институти 2011 йилда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, одамлар ўзи йиғган буюмларни кўпроқ қадрлайди. Бунинг учун эса ҳатто 63 фоиз кўпроқ ҳақ тўлашга ҳам тайёр. Бу “IKEA эффекти” деб аталади, деб ёзади Фан.

Шаҳар четида дўконлар очади
Узоқ йўлдан кейин вақт беҳуда кетмаслиги учун одамда яна нимадир харид қилиш истаги пайдо бўлади.

Харид вақтини ортга суради
Дўконда секциялар жойлашуви ҳам онгостига таъсир кўрсатади: дастлаб интерьернинг 50 дан ортиқ намуналари намойиш этилган кўргазма залидан ўтиш керак. Савдо залигача бўлган масофа 1 км.дан ортиқ. Ва ниҳоят, харид – босиб ўтилган масофа учун мукофот.

Дўконни лабиринтга айлантиради
Ўтиш жойлари мавжуд бўлишига қарамасдан, заллар харидор барча товарларни кўриб туришига мослаб қурилган. Лабиринтдан ўтиш ҳам харидлар аҳамиятини оширади.

Полга кўрсаткич белгиларини чизиб қўяди
Дўконнинг ўзи харидорга қаерга боришни кўрсатиб беради. Бу эса инсонни руҳий жиҳатдан қуролсизлантиради ва навбатдаги харид сари бошлайди.

Кўргазма залларида казинодаги каби деразалар йўқ
















