Спорт | 16:50 / 28.01.2018
7855
1 дақиқада ўқилади

King is back! Рожер Федерер Australian Open’да ғолиб чиқиб, 96-совринини қўлга киритди

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер «Катта дубулға» таснифига кирувчи йилнинг дастлабки мусобақаси Australian Open мусобақасида ғалаба қозонди.

Финалда швейцариялик жаҳоннинг 2-рақамли теннисчиси АТР рейтингида 6-ўринни эгаллаб турган хорватиялик Марен Чиличга қарши кортга чиқди. 3 соатдан ортиқ вақт давом этган финал учрашувида Федерер беш сет якунига кўра, 6:2, 6:7, 6:3, 3:6, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Бу 36 ёшли Федерернинг Australian Open мусобақасидаги олтинчи ғалабаси бўлди. Умуман олганда Рожер «Катта дубулға» таснифида 20-марта ғалаба қозонди. Унинг фаолиятида давомида қўлга киритган совринлари сони 96тага етди.

Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги мусобақада Каролин Возняцки бош совринни қўлга киритганди.

Мавзуга оид