Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Чехия президентини табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Милош Земанга унинг Чехия Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
«Шавкат Мирзиёев Милош Земанга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги маъсулиятли фаолиятига муваффақиятлар, Чехия халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади», дейилган хабарга.
Чехияда 27 январда якунланган президент сайловларида Чехиянинг амалдаги президенти Милош Земан ғолиб бўлди ва иккинчи муддатга сайланди. Земан 52,94 фоиз овоз тўплаган, унинг асосий рақиби – Чехия фанлар академиясининг собиқ раҳбари Иржи Драгошга 45,07 фоиз овоз берилган. Сайловлардаги давомат 66,17 фоизни ташкил қилган.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024