Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги тарихий обидаларга QR-кодларни жорий этиш бошланди
Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган тарихий обидалар, меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳлик соҳаси объектлари QR-кодлар билан жиҳозланди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
VERUM QR деб номланган мазкур лойиҳа Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда «Texno Dargoh» МЧЖ томонидан йўлга қўйилди.
Norma.uz’нинг ёзишича, VERUM QR лойиҳаси SMART-сайёҳлик ва сайёҳлик соҳасида IT-технологиялардан фаол фойдаланиладиган мамлакат сифатида Ўзбекистон имижини халқаро майдонда тарғиб этишга қаратилган.
Маълумот учун. QR-код – “quick response” инглиз тилидан таржимада “тез жавоб” деган маънони англатади. У “квадрат” икки ўлчовли штрих-коддан иборат. Ундан ахборотни визуал кодлаштириш учун қўлланилади. Смартфонлар фойдаланувчилари сони бутун дунёда ортиб бораётганлиги туфайли анча оммалашмоқда. У Япониянинг «Denso-Wave» фирмаси томонидан 1994 йилда ишлаб чиқилган. Ахборотни ўқийдиган ва шифрлайдиган камерали телефонлар пайдо бўлганидан кейин у муваффақият қозонди. Битта кодда замонавий кирилл кодировкасидаги 1 450 ҳарфгача ёки 4 296 лотин белгиларини рақамлар билан аралаш ҳолда шифрлаш мумкин. Ҳар қандай замонавий телефонга уни аниқлайдиган дастур ўрнатиш мумкин.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида QR-кодлар Шаҳрисабз шаҳридаги диққатга сазовор жойларда жорий этилди. Жорий йилнинг 1 апрелига қадар вилоятнинг барча сайёҳлик обидаларида шундай кодлар жорий этилади. QR-код воситасида тарихий обидалар тўғрисида бериладиган маълумотлар 12 тилда тақдим этилади.
QR-код ёрдамида сайёҳлар шундай код киритилган ҳар бир объект ҳақида батафсил маълумотларни олиш имконига эга бўлишади.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026