Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда маҳкум турмадаги қийноқларга норозилик сифатида мих ютиб юборди
Интернетда Қозоғистондаги «қамоқхоналарда қийноқлар, калтаклашлар ва ҳаттоки қотилликлар гувоҳига айланган» шахсларнинг видеомурожаатлари пайдо бўлди.
Сариағоч шаҳрида 11 йил муқаддам судланган, айни дамда Семей шаҳрида жазо муддатини ўтаётган Озод Сатишевнинг қариндошлари сўзларига кўра, «маҳкум турмадаги қийноқларга қатъий норозилик сифатида мих ютиб юборган, буни бошқа калтакламасликлари учун қилган».
«Мен ва синглиси кўргани бордик. У бошқа калтакламасликлари учун мих ютиб юборган. Уни калтаклашади. Жуда озиб кетган. Бутун бадани кўкариб кетган. Энди уни янада кучли тартибдаги жойга кўчиришмоқчи. Агарда у ерга олиб ўтишса, у қамоқдан умуман чиқмаслиги мумкин», - дея айтиб ўтган унинг рафиқаси Акмарал Сатишева.
Сатишеванинг сўзларига кўра, эри Жанубий-Қозоғистон вилоятидаги ўзи истиқомат қиладиган ерда жойлашган турмага кўчирмагунларига қадар ошқозонидан михни олиб ташлашларига йўл қўймаяпти. «Чунки у беш йил давомида бошидан ўтказган қийноқлар такрорланмаслигини хоҳлайди», - дейди унинг рафиқаси.