Спорт | 12:10 / 29.01.2018
15325
1 дақиқада ўқилади

Месси бир кўрсаткич бўйича Роналдудан ўзиб кетди

Испания чемпионатидан ўрин олган «Алавес»га қарши ўйинда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жарима зарбасидан чиройли гол уришга муваффақ бўлди, жамоаси эса 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада, бу аргентиналикнинг Примерадаги жарима зарбасидан урилган 21-голи бўлди ва у Криштиану Роналдудан (20) ўзиб кетишга эришди.

Аввалроқ, Роналду ҳам фаолиятидаги 100-пенальтини уриб, муҳим маррани забт этганди.

Мавзуга оид