Технология | 14:59 / 30.01.2018
8140
1 дақиқада ўқилади

БАА жаҳондаги биринчи космик шифохонани қуради

Фото: Global Look Press

Бирлашган Араб Амирликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёда биринчи бўлиб коинотда Emirates Space Hospital шифохонасини қуришни режалаштирмоқда. 

Khaleej Times нашрининг ёзишича, лойиҳа БАА миллий космик дастурига киритилган.

«Фазогирларга коинотда тиббий хизматлар тақдим этилади, бироқ у Ердан нанотехнологиялар ёрдамида назорат қилинади», - дея аниқлик киритган идора вакили доктор Қулхум ал-Балуший.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа БААнинг Марсда 2020 йилдаги миссияси бошланиши билан ишга туширилади. Аввалига коинотдаги шифохона нусхаси Ерда қурилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид