Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат раҳбари ва халқ вакили ўртасида ҳазил мулоқот (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида 28 январь куни Чироқчи туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида давлат раҳбари вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий, туризм, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа қатор соҳаларига тўхталиб ўтди. Ўз тавсияларини берди ва келажакда қилиниши лозим бўлган ишлар режалаштирилди.
Шундан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир туман фаолидан ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни тинглади. Чироқчи туманидан сўзга чиққан вакил туманга темир йўл зарур эканлиги, бу иш совет пайтидан буён қоғозда қолиб кетаётгани, шунингдек, Қумдарёнинг сувидан суғориш даврида фойдаланиш учун сув омборига эҳтиёж борлигини маълум қилди.
Шунда президент: “Қай бирини аввал қилиб берай, катта муаммоларни гапирдингиз. Келишайлик-да”, деган самимий мурожаатига Чироқчи вакили: “Иложи бўлса иккаласини ҳам”, дея у ҳам самимий жавоб қайтарди.
“Бу ёғи энди Қашқадарёчасига бўлди...”, дея ҳазил қилган президент.
Ушбу суҳбат йиғилиш иштирокчиларига хуш кайфият улашган. Чироқчи вакилининг мурожаати бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилган.
Мавзуга оид
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026
“Бошим оғриганда чой қилиб ичиб турардим” – Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди
09:48 / 02.05.2026