Жаҳон | 23:00 / 31.01.2018
5687
1 дақиқада ўқилади

Ироқда барча кимёвий қурол захиралари йўқ қилингани маълум қилинди 

Ироқ ҳукумати мамлакатдаги барча кимёвий қурол захираларини йўқ қилди. Бу ҳақда 31 январда Ироқнинг олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Абдулраззоқ ал-Исо маълум қилган. 

“Биз бутун дунёга маълум қиламиз, Ироқда ҳаётга хавф солиши мумкин бўлган бирорта нарса қолмади. Ироқ кимёвий қуролни йўқ қилиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажарди”, деб айтган вазир. 

Унинг айтишича, ҳукумат мамлакатда кимёвий қурол йўқ қилиниши дастурини тергов қилиши керак. “Ироқ 2011 йилдан  бери 58 млрд динор (47 млн доллар) сарфлаган, бироқ қандайдир аниқ натижаларга эришмаган”, деб айтган ал-Исо ва унинг бошчилигидаги вазирлик ушбу вазифани 2017 йилнинг 7 ойида бажаришга муваффақ бўлганини таъкидлаб ўтган.   

Мавзуга оид