Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МХХ ва прокуратурадаги ўзгаришлар ҳақида расман маълумот берилди
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Миллий хавфсизлик хизмати ва бош прокуратурадаги лавозимий ўзгаришлар бўйича расман маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31 январдаги ПФ-5317-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 24-бандига мувофиқ Рустам Расулевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимидан озод этилган.
Ўз навбатида, унинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаев эгаллади. Президентнинг ПФ-5318-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12 ва 24-бандларига мувофиқ Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31 январдаги ПФ-5320-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12 бандига мувофиқ Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Мавзуга оид
22:52 / 15.11.2021
Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан кетди
23:04 / 06.03.2020
Рустам Иноятов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси лавозимини тарк этди
19:15 / 02.10.2019
Президент маслаҳатчиси Рустам Иноятовнинг ўринбосари лавозимидан озод этилди
17:30 / 01.03.2019