Фоторепортаж: Сенатнинг 18-ялпи мажлиси қандай ўтди?
Фото: KUN.UZ
28 февраль – 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Ялпи мажлис кун тартибига 23 масала киритилган бўлиб, биринчи куни уларнинг 15таси кўриб чиқилди. Биринчи куни 14 қонун маъқулланди ва 1 қонун рад этилди.
Маъқулланган қонунлар ичида «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида», «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида», «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги янги қонунлар бор. Шунингдек, айрим қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда айрим халқаро ҳужжатларни ратификация қилишга оид қонунлар ҳам маъқулланди. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун эса айрим камчиликлари туфайли рад этилди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазирига, бош вазир ўринбосарларига парламент сўровлари юборилиши маълум бўлди.
Kun.uz фотомухбири икки кун давомида сенат фаолиятини суратларга муҳрлади.