10:10 / 01.02.2018
7143

Абдулазиз Комилов Элис Уэллс билан кўришди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллсни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон-АҚШ кўп қиррали ҳамкорлиги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, минтақадаги ўзаро алоқаларга оид масалалар ҳам кўриб чиқилган.

 

Top