Жаҳон | 14:35 / 01.02.2018
18587
1 дақиқада ўқилади

Чимкентдаги тўйга энди 150 килограмм оғирликка эга торт тайёрланди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган тўй учун оғирлиги 150 килограмм келувчи ҳашаматли торт тайёрланди, деб хабар бермоқда otyrar.kz

Youtube’да эълон қилинган видеода жуда катта оқ-пушти рангдаги тортни кўриш мумкин, уни махсус тагликда бирданига олти официант олиб кирган. Тортнинг оғирлиги 150 килограмм келади, баландлиги эса таглик билан қўшиб ҳисоблаганда – тахминан 2,5 метр. Бундай қандолат шедеври ўн қаватдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Чимкентда маҳаллий олигарх Серикжан Сейтжановнинг набираси – Амиржон ҳамда қозоғистонлик тадбиркор, Қозоғистон президентининг қариндоши Қайрат Сотиболдининг қизи – Аружаннинг тўйи учун 179 минг долларлик торт тайёрлангани хабар берилганди.

Мавзуга оид