Технология | 15:40 / 01.02.2018
28676
4 дақиқада ўқилади

Электр энергиясини тежашда ёрдам берувчи 10 та қиммат бўлмаган гаджет

Фото: Лайфхакер

Электр энергияси учун ҳар ойда анча катта миқдордаги пулни сарфлаётган бўлсангиз, унда тезкор чоралар кўриш вақти келган кўринади.

Дастурланувчи розетка

Фото: Лайфхакер

Дастурланувчи розетка ўзига уланган қурилмаларни ёқиш ва ўчириш қоидаларини тартибга солиши мумкин. Унда бир неча таймерлар бўлиб, уларнинг ҳар бирида алоҳида иш тартибини созлаш мумкин. Шу тариқа сизнинг гаджетларингиз электр энергиясини фақат бунга эҳтиёж пайдо бўлганда истеъмол қилади.

Нархи: 665 рубль (95 479 сўм).

 

Автоматлаштирилган ёритгич

Фото: Лайфхакер

Қоронғи пайтда вазиятни тўғри баҳолаш, қаерда эканимизни аниқлаш учун кичик ёритиш талаб этилади. Бу кичик лампочкалар ўрнатилган ҳаракатланиш сенсори туфайли автоматик тарзда ёқилади. Электр энергиясини деярли истеъмол қилмайди, исталган жойга ўрнатса бўлади, батарейкалар ёрдамида ишлайди.

Нархи: 208 рубль (29 864 сўм).

 

Тунда ёқиб қўйиладиган чироқ

Фото: Лайфхакер

Баъзи болалар ва ҳаттоки ёши катталар ҳам бутунлай қоронғи бўлса, ухлай олишмайди. Шунинг учун уларнинг ётоқхонасида бутун кеча давомида қандайдир чироқ ёниб туради. Бу ҳолатда ақлли тунги чироқдан фойдаланиш тежамлироқ, у белгиланган вақтдан сўнг автоматик тарзда ўчади. Чироқ ухлаётган одам қимирласа яна ёқилади.

Нархи: 553 рубль (79 399 сўм).

 

Нурдиодли лампочкалар

Фото: Лайфхакер

Нурдиодли лампочкалар – бу энергия тежамкорликнинг классикаси. Улар ҳақида шунча кўп маълумот бериб бўлинганки, биз яна ниманидир қўша олмасак ҳам керак. Шунинг учун ўзига хос чақириқ билан чиқамиз – агарда ҳали қилмаган бўлсангиз, у ҳолда эски лампаларни нурдиодлисига дарҳол алмаштиринг!

Нархи: 56 рублдан (8040 сўмдан).

 

Стол лампаси

Фото: Лайфхакер

Замонавий стол лампалари ҳам иқтисод қилишга ёрдам беради. Нурдиодли лампочкаларнинг ўзи энергияни жуда кам истеъмол қилади, бироқ унинг ҳажмини қувватни созлаш ёрдамида янада туширса ҳам бўлади.

Нархи: 1 453 рубль (208 620 сўм).

 

Ошхона учун ёритгич

Фото: Лайфхакер

Баъзида таом тайёрлаш жараёни жуда чўзилиши мумкин. Шунда маҳаллий ёритгичдан фойдаланиш керак, у фақат овқат пиширилаётган жойга қаратилган бўлади. У шкафчаларнинг пастки томонига ўрнатилади ҳамда керакли жойни асосий чироқ манбаидан кўра кўпроқ ёритади.

Нархи: 416 рублдан (59 728 сўмдан).

 

Ташқи ёритиш мосламаси

Фото: Лайфхакер

Агарда сиз ҳовлида истиқомат қилсангиз, ўз уйингизни кечки пайт ёритиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келганингиз аниқ. Бунга ечим топишнинг энг яхши йўли: ҳаракатланувчи объектлар индикаторига эга махсус лампалардан фойдаланиш. Бундай ёритгич электр энергияни талаб қилмайди, сабаби кун давомида қуёш нурларидан қувват олади.

Нархи: 420 рублдан (60 303 сўмдан)

 

Байрам гирлянда (маржон)лари

Фото: Лайфхакер

Бу чиройли декоратив гирляндаларни нафақат байрамларда, балки боғда романтик муҳитни яратиш учун ҳам ишлатса бўлади. Улар қуёш энергиясидан қувват олиши ҳам ёқимли, шунинг учун электр энергияси учун тўланувчи пулга таъсир кўрсатмайди.

Нархи: 584 рубль (83 850 сўм).

 

Истеъмол ҳисоблагичи

Фото: Лайфхакер

Электр энергияни тежашдан аввал, уни энг кўп қайси қурилмалар истеъмол қилишини аниқлаш лозим. Бунда махсус қурилма ёрдам беради, у ўзига уланган қурилмалар қанча истеъмол қилаётганини ўлчайди.

Нархи: 817 рубль (117 303 сўм).

 

Ҳаракат датчиги

Фото: Лайфхакер

Агарда сиз ёки уйдагилар чироқни ўчиришни ёддан чиқарса, унда бу қурилмага ишонч билдирганингиз маъқул. Махсус ҳаракат датчиги исталган уланган ёритиш асбобини бошқариши мумкин, уни фақат хонада кимдир бўлсагина фаоллаштиради.

Нархи: 294 рубль (42 212 сўм)

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид