22:40 / 02.02.2018
17800

Яқин 5 йил ичида сезиларли глобал исиш юз бериши тахмин қилинди

Фото: Даниил Ревадзе

Буюк Британия метеорологик хизмати яқин 5 йил ичида Ердаги ўртача йиллик ҳарорат саноатгача бўлган даврга (1850-1900) нисбатан 1,5 даражага ошишини ҳисоблаб чиқди.  

Ҳисоботда айтилишича, 2018 йилдан 2022 йилгача давр ичида камида бир йил ичида ўртача ҳарорат 1,5 даражадан ошиши эҳтимоли 10 фоизни ташкил қилади. Британиялик мутахассислар бундай сезиларли глобал исишни илк бор прогноз қилмоқдалар. Иқлим бўйича Париж келишуви глобал исишни саноатгача бўлган даврга нисбатан 2 даража, идеалда эса 1,5 даража сақлаб туришни талаб қилади. 

Таъкидлаш жоизки, британиялик метеорологлар прогнозида ўртача йиллик ҳароратнинг вақтинчалик ўзгариши ҳақида айтилмоқда. “Ҳозир биз ўртача ҳарорат 1,5 даражадан вақтинчалик ошишига кичик, бироқ реал имкониятни кўрмоқдамиз, бироқ биз Париж келишувида бу даражага узоқ муддатли истиқболда эришиш ҳақида гапирилганини ёдда тутишимиз керак”, деб айтди Буюк Британия метеорологик хизмати вакили Даг Смит. Бироқ шунга қарамай, ушбу тенденция ҳодисаларнинг бундай тус олиши эҳтимоли катталигидан дарак беради. Авваллари ҳароратнинг вақтинчалик ўзгариши Тинч океанидаги Эл-Нино каби ҳодиса билан мос тушган.

Профессор Скайфенинг айтишича, иссиқхона газларининг узоқ вақт чиқарилиши яқин йилларда ўртача ҳароратнинг 1,5 даражадан кўпроққа ошиш имкониятини кўпайтиради. 

Компьютер моделларининг кўрсатишича, глобал исишнинг эҳтимолий оқибатлари орасида музликлар эриши, океанларнинг оксидланиши, сайёрамизнинг чорак қисмига таъсир қиладиган қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ва кўплаб жонзотларнинг оммавий йўқ бўлиб кетиши каби ҳодисалар бор. Шунингдек, соҳилбўйидаги шаҳарлар сув остида қолиши хавфи мавжуд. Буларнинг барчаси гуманитар инқироз бошланишига олиб келади.   

Эксетер университети мутахассисларининг яқинда чоп этган ҳисоботига кўра, иқлим ўзгариши оқибатлари бўйича энг нохуш прогнозлар юз бериши даргумон, чунки ўртача ҳарорат кўтарилади, бироқ фалокатли тарзда эмас. 

 

Top