Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоят солиқ тизимида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорида кўрсатилган даромадлар тушумига Қашқадарё вилоятида жорий йилда бюджетга қўшимча равишда 501,4 млрд.сўм туширилиши белгиланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.
Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланмаётган жисмоний шахсларни аниқланиб, улардан ушбу ер участкалари учун ер солиғини 3 баравар миқдордаги ставкада ундирилишини таъминлаш йўли билан давлат бюджетига қўшимча маблағ йўналтирилади.
Биргина вилоят бўйича 59,9 мингта кадастр ҳужжатлари бўлмаган мол-мулк объектларини рўйхатга олиш, кадастр баҳосини белгилаш ва намунавий уй-жой объектлари қуришга ажратилган ер участкаларини ҳисобга олиш эвазига бюджетга қўшимча 16,4 млрд.сўм маблағ йўналтирилади.
Ҳудудлардаги бозорларда ундириладиган йиғимлар, ижара тўловларини ҳамда автотураргоҳлардаги тушумларни тўлиқ кирим қилиш натижаси билан бюджетга 4,8 млрд.сўм туширилади.
Давлат солиқ хизмати органларида солиқ ҳисобида турмасдан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, қўшимча даромад олиб, уни кўрсатмаётган жисмоний шахсларни солиққа тортиш орқали, даромадларини декларация қилдириш ва солиққа тортиш ҳисобидан қўшимча 13,2 млрд.сўм ундирилади.
Солиқ ва молиявий ҳисоботларни банк, божхона, биржа, кадастр ва бошқа идораларнинг маълумотлари билан солиштириш орқали яширилган товар айланмаларини аниқлаш ва уларни солиққа тортиш, хуфиёна бизнес юритиш ва солиқ тўлашдан қочиш эҳтимоли бўлган субъектларни аниқлаш ва солиққа тортишни таъминлаш борасида самарали солиқ маъмурчилигини амалга ошириш орқали бюджетга 86,2 млрд.сўм маблағ ундириш имкони яратилади.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мавжуд солиқ қарзини тўлиқ ундириш орқали Қашқадарё вилоятида ушбу тадбирларни ташкил этиш ҳисобига бюджетга қўшимча 103,8 млрд.сўм миқдорда маблағларни тушириш белгиланди.
Мажбурий ижро бюросида турган суд қарорларига кўра қарздорларнинг мол-мулкини, шунингдек мусодара қилинган товарларни сотиш эвазига вилоят бюджетига 48,1 млрд. сўм миқдорда қўшимча маблағ йўналтирилади.
Валюта бозорини либераллаштирилиши натижасида кўпайиши мумкин бўлган экспорт фаолиятидан олинаётган даромадларни тўлиқ ҳисобга олиш ва солиққа тортиш орқали вилоят экспорт салоҳиятини таҳлил қилиш ва олинадиган даромадларни солиққа тортиш натижасида 21,3 млрд. сўм ундирилишига эришиш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинди.
Қашқадарё вилоятида 2018 йилда амалга оширилиши керак бўлган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида бажарилиши ва ишга туширишни таъминлаш ҳамда йирик солиқ тўловчилар томонидан жорий ҳисобланган солиқларни тўлиқ тўланиши натижасида бюджетга қўшимча 205,1 млрд.сўм туширилиши ҳисоб-китоб қилинди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги идоралари томонидан ундириладиган тўловлари ҳамда ноқонуний пуллик транспорт хизматларни кўрсатиш билан шуғулланаётган фуқароларни солиққа тортиш ҳисобига бюджетга 2,3 млрд.сўм ундирилади.
Ушбу маблағлар вилоятнинг бюджет барқарорлигини мустаҳкамлаш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалиши учун сарфланади.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026