Спорт | 23:37 / 02.02.2018
30956
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея терма жамоаси Олимпиадага етиб келди (фотожамланма) 

Фото: AFP

1 февраль кечки пайт Шимолий Корея терма жамоаси Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида ўтадиган Олимпиадага етиб келди. Шимолий Корея делегацияси 32 киши, жумладан 10 спортчидан иборат бўлган. Улар орасида фигурали учувчилар, чанғичилар ва конькичилар бор бўлган. Бундан ташқари, шимоллик аёл хоккейчилар Олимпиадада жанубликлар билан бирга бирлашган терма жамоа сафида иштирок этадилар. Олимпиада очилиш маросимида икки давлат терма жамоалари бирлашган Корея байроғи остида юриб ўтадилар.  

Фото AFP

1 февралда келганлар Шимолий Корея терма жамоасининг бир қисми бўлиб, умумий ҳисобда Пёнгчангга 150 шимоллик келади. Улар 2 февралда Олимпиада объектларида биринчи машғулотларни ўтказишди.  

Фото AFP

Бир ҳафтадан кейин Жанубий Кореяга Шимолдан 230 мухлис ва журналист етиб келади. Шунингдек, Олимпиадада шимолий кореялик тхэквондо усталарининг кўргазмали чиқишлари ўтказилиши белгиланган.  

Фото AFP
Фото AFP
Фото AFP
Фото AFP
Фото AFP
Фото AFP
Фото AFP
Фото AFP

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид