Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:30 / 02.02.2018
13626
1 дақиқада ўқилади
Тошкентнинг Бектемир туманида пичоқбозлик юз берди
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 30 январь куни соат 00:10ларда Бектемир туманида Шайхонтоҳур тумани Чорсу мавзесида яшовчи, 1974 йилда туғилган Б.А. М.Ауэзов 3-тор кўчаси 18-уйнинг ер тўла қисмида ўзаро жанжал оқибатида таниши, шу уйда яшовчи, 1985 йилда туғилган Ҳ.Х.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган.
Натижада Ҳ.Х. касалхонага ётқизилган. Б.А. қўлга олинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш