Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта ер денгизида муҳожирлар қайиғи ағдарилиши оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Ўрта ер денгизида, Ливия соҳиллари яқинида муҳожирлар қайиғи ағдарилиши оқибатида унда бўлган деярли барча одамлар – 90 киши ҳалок бўлган. Уч киши омон қолишга муваффақ бўлган, улар ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги Покистондан бўлганини маълум қилишган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) хабар бермоқда.
ХМТ матбуот котиби Оливия Хидоннинг маълум қилишича, Ливиянинг Зувар шаҳри соҳилларига 10 жасад оқиб келган. Жасадлар 8 покистонлик ва 2 ливияликка тегишли эканлиги аниқланган.
ХМТда таъкидланишича, охирги вақтда Европага Ливия орқали ўтмоқчи бўлаётган покистонликлар сони кескин ошиб кетган.
Ўтган йил Италияга Ўрта ер денгизи орқали 119 минг муҳожир, 2016 йилда эса 180 минг муҳожир келган.
Мавзуга оид
17:18 / 28.06.2026
Европада ноодатий жазирама кузатилмоқда – суратлар
08:22 / 26.06.2026
Европада электромобилларни энг кўп қайси мамлакатлар харид қилмоқда?
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026