Ўзбекистон | 16:15 / 02.02.2018
14108
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек олими Бутунжаҳон фанлар академияси аъзосига айланди

Фото: Бутунжаҳон фанлар академияси

2018 йил 26 январда Бутунжаҳон фанлар академиясининг янги 35 нафар аъзоси номи маълум бўлди. Улар орасида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти олими Ўткир Розиқов ҳам бор. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар бермоқда.

Физика-математика фанлари доктори Ўткир Розиқов термодинамикани математик биологияга киритиш мақсадида статистик механика ва вояга етган популяциялар эволюцион алгебраларида Гиббс ҳолатлари назариясига катта ҳисса қўшган. У р-адик динамик тизимлар ва р-адик тақсимлашларни ўрганиш ғоясини илгари сурди.

У TWAS ёш ҳамкори сифатида тайинланган (2007–2012) ва айни дамда TWAS Young Alumnus битирувчиси ҳисобланади, ёш олимлар учун TWAS мукофоти, «Ўзбекистон белгиси» медали, «Ажойиб ўқитувчи» мукофотига сазовор бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид