Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзил шартномани узайтирди
«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил клуб билан янги шартнома узайтирди.
29 ёшли ушбу футболчининг аввалги шартномаси шу йилнинг ёзига қадар тузилганди. Унинг янги шартномаси эса 2021 йилги мавсум охирига қадар тузилди.
Эндиликда Ўзил клубнинг энг юқори маош оладиган футболчисига айланди. Унинг маоши миқдори солиқлар чиқариб ташланганда ҳафтасига 350 минг фунтни ташкил этади.
Ўзил «Арсенал»га 2013 йил ёзида «Реал»дан келган. У ўтган вақт ичида жамоа учун 168 учрашув ўтказган ва 33 гол уриб, 49 голга узатма берган. Жорий мавсумда ушбу германиялик футболчи лондонликлар сафида 4 гол урди ва 7 голга узатма берди.
#WeveGotOzil - and he's not going anywhere 🔴 pic.twitter.com/s9hk8l8fyJ
— Arsenal FC (@Arsenal) February 1, 2018