Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий баённомани тузишда ҳужжатлар тўплами талаб этилади
Жорий йилнинг 1 апрелидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишда ҳужжатлар пакетини йиғиш талаб этилади. 29.01.2018 йилдаги ЎРҚ–463-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шундай қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, баённома барча маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилади, МЖТКнинг 283-моддасида кўрсатилганлари (пиёдалар ва йўловчилар томонидан ЙҲҚнинг бузилиши) бундан мустасно. Унда қуйидагилар кўрсатилади:
• баённома тузилган сана ва жой;
• баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
• ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар;
• маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти;
• ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;
• агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари;
• ҳуқуқбузарнинг тушунтириши;
• агар моддий зарар етказилган бўлса, бунинг далили;
• ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжат уни тузган мансабдор шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади, гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда эса - мазкур шахслар томонидан ҳам имзоланади.
Энди баённомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (мансабдор шахс томонидан йиғилади):

Шу тариқа, барча тоифадаги ишлар бўйича шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан нусха кўчириш ва алоҳида тушунтириш ёзиш талаб этилади. Бу, фикримизча, баённомаларни, масалан, ДЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштириш учун анча вақтни талаб этса керак.
Бундан ташқари, амалиётда ўтказилган айрим процессуал ҳаракатлар расмий равишда мажбурий деб белгиланди. Айрим тоифалар бўйича (юқоридагига қаралсин) ҳайдовчи ҳолатини тиббий текширувдан ўтказиш, зарарни баҳолаш, автотехник ва тиббий экспертиза тайинлаш талаб этилади.
Бироқ, мазкур чоралар маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини тўлиқ ва холис кўриб чиқиш имкониятини яратади.
Мавзуга оид
08:40 / 17.03.2026
Божхона ҳужжатларининг янги шакллари жорий этилди
13:23 / 26.11.2025
Долзарблигини йўқотган 800 га яқин ҳужжат бекор қилинади
13:44 / 09.09.2025
Идоравий ҳужжатларни қабул қилиш муддатига оид қатъий талаблар ўрнатилади
11:43 / 13.05.2025