Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яшаш жойига эга бўлмаган 30 шахс тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди
Фото: ИИББ
Тошкент шаҳрида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши муносабати билан, Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси шахсий таркиби томонидан, тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда, шаҳар ҳудудида маълум бир яшаш жойига эга бўлмаган фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Жумладан, 2018 йил 2 февралдан 3 февраль кунига қадар юқорида кўрсатиб ўтилган тоифадаги 30 нафар шахслар жойлардаги тиббий муассасаларга жойлаштирилиб, уларга малакали биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, иссиқ овқат ҳамда ётоқ жойи билан таъминландилар.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур йўналишдаги тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:30
Тошкент таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
17:19
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш: иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади
12:44 / 09.04.2026
Тошкентда автобусга чиқиб йўл ҳақини тўламаган 32 минг киши жаримага тортилди
09:01 / 09.04.2026