17:20 / 04.02.2018
35443

Сардор Рашидов Францияда эмас, Ўзбекистон Суперлигасида ўйнайди

Фото: Getty Images

БААнинг «Ал-Жазийра» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Сардор Рашидов Тошкентнинг «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда «темирйўлчилар» расмий сайти хабар тарқатди. 

Манба берган хабарга кўра, бугун томонлар ўзаро келишув асосида бир йилга мўлжалланган шартномага имзо чекишган. Шу тариқа, Сардор Рашидов «Локомотив» янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган олтинчи футболчига айланди.

Маълумот учун, Сардор Рашидов бунга қадар Жиззахнинг «Сўғдиёна», Тошкентнинг «Бунёдкор», Қатарнинг «Ал-Жайиш» ва БААнинг «Ал-Жазийра» каби жамоалар сафида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, қишки трансферлар вақтида Сардор Рашидов Франциянинг «Ренн» клубида тўп суриши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Top