Жамият | 00:47 / 04.02.2018
50651
1 дақиқада ўқилади

Овчи ўзи уриб туширган ўрдакдан “қасосга учради”   

Фото: РИА Новости / Владимир Астапкович

АҚШнинг Мэриленд штатида яшовчи эркак бошига ўлик ўрдак тушгандан кейин шифохонага етказилди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Нашр маълумотларига кўра, воқеа эркак ов қилаётган вақтда юз берган. 51 ёшли эркак ўрдакни ўққа тутгандан кейин жонсиз қуш тўғри унинг бошига тушган. Натижада овчи ҳушини йўқотиб, боши ва юзидан жароҳат олган ва иккита тишидан айрилган. У яқин орадаги шифохонага етказилган.  

Маълум қилинишича, айни вақтда эркакнинг аҳволи барқарор. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид