Ўзбекистон | 15:17 / 05.02.2018
5032
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ўзбек киноси кунлари ўтказилади

Фото: Fotolia

Қозоғистонда давом этаётган Ўзбекистон йили давомида ўзбек киноси кунлари ташкил этилади. Шунингдек, ўзбекистонлик кинематографистлар томонидан яқин кунлар ичида Қозоғистон ҳақида турли жанрларда картиналар суратга олинади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбариятининг Қозоғистон элчиси билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди. 

Томонлар маданий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича махсус “йўл харитаси” ишлаб чиқиш масалалари, шунингдек, киносаноат соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва мақсадларини муҳокама қилдилар. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун икки давлатнинг профессионал сценарийнавислари, кинорежиссёрлари ва тасвирчиларидан иборат ижодий гуруҳ тузилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид