Жаҳон | 22:23 / 05.02.2018
7009
2 дақиқада ўқилади

Сингапурда ҳаво шарида стратосферага одам учирилмоқчи

Фото: Pinterest.com

Сингапурлик олимлар илк бор биринчи бошқарилувчи ҳаво шарини учиришмоқчи. Ҳаво шари стратосферага одам етказади, деб маълум қилди ҳаво шарини ишлаб чиққан компания In.Genius раҳбари Лим Сэн. Бундан ташқари, унинг айтишича, парвоз учун 26 номзодан бири танлаб олинган.

Ғояга кўра, учувчи улкан ҳаво шарига маҳкамланадиган махсус капсула – стратостатда ҳавога кўтарилади. Капсулада барқарор босим ва 25-17 даража ҳарорат ушлаб турилади. Бу учувчига денгиз сатҳидан 19200 метр баландликка кўтарилишга ёрдам беради. Махсус мосламасиз бундай баландликда одамнинг қони қайнаб кетиши мумкин.

Ушбу лойиҳани 2015 йилда Сингапур ташкил топганининг 50 йиллигига бағишлаб амалга ошириш кўзда тутилган. Бироқ нимадир рисоладагидек кетмай, компания стратостатни қуришни якунлай олмаган ва фуқаролик авиацияси бошқармасининг учишга рухсатини ололмаган. Бир йилдан кейин учувчисиз синов капсуласи ҳаво шари ёрдамида учирилган, кейинроқ эса стратосферага сичқонлар юборилган. Сичқонлар стратосферада 1,5 соатча бўлган. 

Ҳозир эса учувчи навбати келди. Ҳаво шари Австралиянинг Алис-Спрингс шаҳри яқинидан учирилади. Лойиҳа қиймати 7,6 млн долларга баҳоланган.

 

Мавзуга оид