Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия телеканали ИШИД «ахборот вазири» ушланганини маълум қилди
Фото: Reuters
Туркия полицияси Анқарада Умар Йетекни қўлга олди. Ушбу шахс ИШИД террорчилик гуруҳининг «ахборот вазири» бўлгани гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Haber Turk телеканали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбага асосан хабар берди.
Йетек гуруҳ назорати остида бўлган ОАВда ИШИД фаолиятини ёритишга жавоб берган. Шунингдек, у Туркия ҳудудидаги бир нечта терактларга алоқадорликда гумонланмоқда. Бундан ташқари, хавфсизлик бошқармаси разведка ва терроризм билан кураш бўлимининг аниқлашича, Йетек қўлга олиш пайтида ҳам ИШИД билан ҳамкорликни давом эттирган ва жангариларнинг янги ҳужумларига тайёргарлик кўришида қатнашган.
Йетек суд қарорига кўра ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025