Спорт | 16:19 / 06.02.2018
19356
1 дақиқада ўқилади

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати ғолиблари Ўзбекистонга қайтишди

Фото: Енгил атлетика федерацияси

Ёпиқ иншоотларда Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ва муносиб мукофотларни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтди. Бу ҳақида Енгил атлетика федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Чемпионат якунларига кўра, ўзбекистонлик спортчилар уч медални қўлга киритишди - икки олтин ва бир кумуш. 

Осиё чемпионати мусобақаларининг биринчи кунида Надия Дусанова баландликка сакраш бўйича энг яхши натижа (187 см) кўрсатиб, биринчи ўринни олди.

Мусобақаларнинг икккинчи кунида Елена Смольянова ядро улоқтириш бўйича етакчиликни (15.54 м) қўлга киритиб, олий ўрин соҳибасига айланди.

Учинчи, Осиё чемпионати ўйинларининг сўнгги кунида Александра Юркевская кўпкураш бўйича 3858 очко тўплаб, жамоага кумуш медални келтирди. 

Спортчиларимизни ушбу ғалабалари билан қутлаб, янгидан-янги зафарлар тилаб қоламиз.

Мавзуга оид