Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландиялик фермер ўйинчоқ йўлбарсни ҳақиқий деб ўйлаб полиция чақиртирди
Шотландиянинг Абердиншир вилоятида яшовчи фермер уйи ҳовлисида йўлбарсни кўргач, полиция чақиртирган. Воқеа жойига келган полициячилар йиртқич жонзот ўйинчоқ йўлбарс эканлигини аниқлашган. Бу ҳақда The Herald Scotland нашри хабар берди.
“Биз шанба куни кечаси жуда хавотирланаётган фуқародан унинг фермаси ҳудудида йўлбарс борлиги ҳақида қўнғироқ олдик”, деб эслади воқеани полиция вакили, инспектор Жорж Кординер.
Воқеа жойига бир неча машинада полициянинг қуролланган наряди етиб келган. Бироқ улар не кўз билан кўришсинки, фермернинг хавотирига сабаб бўлган “йиртқич” ётган ҳолдаги юмшоқ ўйинчоқ йўлбарс бўлиб чиққан.
“Биз чақириқ сохта бўлиб чиққанидан хурсанд бўлдик”, деб айтган полициячи.
Ўйинчоқ йўлбарс фермернинг ҳовлисига қандай тушиб қолгани маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
09:00 / 28.06.2026
Коррупцияга қарши янги қонун ва танқидлар остидаги ҳокимлар — ҳафта дайжести
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026