Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тоғли ҳудудларда маршруткалар ҳаракатланишига қўйилган тақиқ бекор бўлади
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, хусусан, Қамчиқ довонида сиғими 15 кишигача бўлган транспорт воситаларида ҳаракатланишга қўйилган тақиқ бекор қилинади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этган «Kun.uz» мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга асосланиб хабар берди.
Қўмита раисининг маълум қилишича, бу тақиқни бекор қилиш орқали саёҳатчиларга тоғли ҳудудларга саёҳат қилишда қулайликлар яратиш кўзда тутилган.
Эндиликда, Қамчиқ довони орқали фургон кўринишидаги автомобилларда водий вилоятларига эркин ўтиш, шунингдек, Зоминга шундай автомобилларда сайёҳлик турлари амалга ошириш мумкин. Бунда махсус рухсатномалар ҳам талаб қилинмайди, ягона талаб саёҳатга чиққан транспорт воситасида GPS бўлиши керак.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026