Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Джураев Беларусга ташриф буюрди
Фото: 112.by
2017-2018 йилларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режасига асосан (Минск шаҳри - 19.07.2017) жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р. Джураев хизмат сафари билан Беларусга ташриф буюрди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва уларни олдини олиш бўйича ўзбек-беларус мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти билан яқиндан танишишдан иборат.
Шу билан бирга ФВВ вазири Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири А. Вашенко билан учрашди. Фуқаро муҳофазаси университети, Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Беларус Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси университети қошидаги лицей фаолияти билан танишишди.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
11:55 / 25.05.2026
Тошкент вилоятида тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
22:04 / 23.05.2026