Лотереяни мажбурлаб сотиш қатъиян ман қилинади
Бугунги кунда «Халқ банки» томонидан бир неча турдаги лотереялари ташкил этилиб, ўтказиб келинмоқда.
Шу билан биргаликда, айрим ҳолатларда мижозларга банк хизматлари кўрсатиш жараёнида пенсия ва нафақаларга лотерея билетлари қўшиб берилиши ҳолатлари учраши қайд этилган. Бу ҳақда банкнинг Адлия вазирлигига йўллаган жавоб хатида баён қилинган.
«Таъкидлаш жоизки, лотерея билетларини иш ҳақлари, пенсия ва нафақалар, бошқа биринчи даражали тўловларга қўшиб сотиш қатъиян тақиқланган. Бу бўйича қуйи филиалларга «Халқ банки» бошқарувининг алоҳида кўрсатмаси берилган», дейилади хатда.
Маълум қилинишича, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ва шикоятларда кўтарилган масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, қонунбузарликка йўл қўйган филиал раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан меҳнат қонунчилиги талаблари доирасида интизомий чоралар кўрилган.
Жумладан, ўтган йилда мижозларга банк хизматлари кўрсатилишида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этмаган ва ишда (жумладан, лотереялар билан ишлашда) қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган банк филиалларининг 222 нафар раҳбар ходимига Меҳнат кодексининг ҳайфсан ва ўртача иш ҳақига нисбатан жарима қўллаш тарзидаги интизомий чора кўрилган, 91 нафар раҳбар ва бош бухгалтер эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Банк раҳбарияти томонидан фуқароларга лотереяларнинг сотилишини қатъий равишда ихтиёрийлик принципига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ва фуқароларнинг асосли эътирозлари келиб чиқишининг олдини олиш чоралари кўриб борилади ва жараён доимий назоратга олинади.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

14:00 / 20.04.2025
Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

20:43 / 28.02.2025
Қўқонда банк ходимлари моддий ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди

11:55 / 14.12.2024
Халқ банки коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича натижаларни эълон қилди

15:18 / 24.11.2024