22:30 / 07.02.2018
18226

Самарқандда ўтган «Автопатрул» рейдида қатор қоидабузарликлар аниқланди 

Фото: Самарқанд ИИБ

Самарқанд вилояти ҳудудида йўл транспорти ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан “Автопатрул” рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида ходимларнинг асосий эътиборлари йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарувчи асосий омил ҳисобланган маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилди.

Шунингдек, ўтказилган “Автопатрул” рейд тадбири давомида жами 952 та, шундан 559 та қўпол қоидабузарликлар, 126 та маст ҳолда, 141 та тегишли ҳужжатларсиз ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан бошқариш билан боғлиқ, 2 та туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, 17 та қувиб ўтиш қоидасини бузиш, 103 та одам ташиш қоидасини бузиш, 32 та светафор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузиш, 112 та йўл белгисига амал қилмаслик, 274 та хавфсизлик камаридан фойдаланилмаслик, 124 та белгиланган тезликни ошириш, 19 та телефондан фойдаланиш,  2 та транспорт воситасини ҳаракат оқимига қарама-қарши бошқариш қоидабузарликлари аниқланиб, 269 та транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

Top